» » Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Фориш туманида тадбиркорлар муаммоларини тинглади

Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Фориш туманида тадбиркорлар муаммоларини тинглади

23 август 2024 г 308 Комментарии: 0

Фориш туман ҳокимлиги мажлислар залида Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдивали Мустанов тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглади.

Учрашувда Фориш туман ҳокими Икром Матиев, туман ҳокими ўринбосарлари, тижорат банклари масъуллари ҳамда туманда турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва ташаббускор ёш тадбиркорлар иштирок этишди.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашув Президентимиз томонидан тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш борасида белгиланган вазифалар, бу борада туманда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, туманнинг саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалаларига қаратилди.

Учрашув давомида тадбиркорларларнинг ўз фаолиятлари билан боғлиқ муаммо ва таклифлари тингланиб, ҳар бир мурожаат тегишли масъуллар иштирокида батафсил ўрганилди ва ижобий ҳал этиш юзасидан аниқ чоралар белгилаб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!