» » Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафаробод туманида тадбиркорлар билан учрашди

Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафаробод туманида тадбиркорлар билан учрашди

14 август 2024 г 222 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдували Мустанов, Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Ботиров, туман ҳокими Ғайратжон Эшпулатов ва тижорат банклари масъуллари иштирокида Зафаробод туман ҳокимлиги фаоллар залида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, тадбиркорликни янада ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш, маҳаллалардаги мавжуд қўшимча захира ва имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

Шунингдек учрашув давомида тадбиркорларни таклиф ва муаммолари ўрганилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!