Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиободда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари тадбиркорлар билан учрашди
24 июль 2024 г 240 Комментарии: 0
Янгиобод туманида Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мустанов тадбиркорлар билан учрашди.
Учрашувда туман ҳокими И.Қаршибоев, тижорат банклари масъуллари, ҳоким ўринбосарлари, ҳамда туманда турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва ташаббускор ёш тадбиркорлар иштирок этишди.
Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашув Президентимиз томонидан тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш борасида белгиланган вазифалар, бу борада туманда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, туманнинг саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалаларига қаратилди.
Учрашув давомида тадбиркорларларнинг ўз фаолиятлари билан боғлиқ муаммо ва таклифлари тингланиб, ҳар бир мурожаат тегишли масъуллар иштирокида батафсил ўрганилди ва ижобий ҳал этиш юзасидан аниқ чоралар белгилаб олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!