» » Янгиобод тумани ҳокими ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари билан учрашди

Янгиобод тумани ҳокими ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари билан учрашди

22 июль 2024 г 330 Комментарии: 0

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш ва мурожаат ва таклифларига қулоқ тутиш мақсадида барча маҳаллаларда учрашувлар ўтказмоқда.

Туман ҳокимининг бу галги мулоқоти Баландчақир ҳамда Хўжамушкент маҳаллалари ёшлари билан бўлиб, учрашувда 2-сектор раҳбари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла масъуллари, ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими ёшлар бандлиги таъминлаш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини ошириш, таълим-тарбия масалаларига тўхталиб, бу борада амалга оширилаётган ишлар ва галдаги вазифалар хусусида суҳбатлашди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув давомида ёшларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларнинг ижобий ечими юзасидан аниқ чоралар белгилаб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!