Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти саноат соҳасидаги йирик автомобиль ишлаб чиқариш корхоналари ҳақида
19 сентябрь 2024 г 482 Комментарии: 0
Вилоят саноат соҳаси деганда бугун ҳаммамизнинг кўз олдимизга беихтиёр яқин ойларда янги ташкил қилинган йирик автомобиль ишлаб чиқариш корхоналари келади.
2021 йили давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан мулоқоти давомида Жиззахда ҳеч ким тасаввур қилмаган 2−3 та автомобиль заводи очилаётганини маълум қилганди.
Ушбу мулоқотдан сўнг, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Жиззах эркин иқтисодий зонасида “ADM Jizzakh” енгил автомобилсозлик заводи ўз фаолиятини бошлади.
Лойиҳа доирасида 234 миллион доллар миқдорида маблағлар ўзлаштирилиб, ўтган уч йилда “КIА”, “Chery” ҳамда “Haval” брендлари остида 23 турдаги 36 мингта автомобиль ишлаб чиқарилган. 2024−2027 йилларда 348 турдаги бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш режалаштирилган.
Айни пайтда Ўзбекистондаги 21 та корхона билан кооперация тизими йўлга қўйилган.
Жорий йилнинг 25 январь куни давлатимиз раҳбари Хитой Халқ Республикасининг Шэньчжэнь шаҳрида“BYD” компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюриб, вилоятимизда электромобиллар ишлаб чиқаришга старт берган эди.
Қиймати 160 миллион долларлик ушбу лойиҳанинг биринчи босқичида дастлаб, йилига 50 минг дона гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлди.
Иккинчи босқичда эса қиймати 300 миллион долларлик лойиҳа ҳисобига электромобиллар сонини йилига 200 минг донага, 500 миллион долларлик учинчи босқичда эса 500 минг донагача етказиш кўзда тутилган.
Корхонага Хитойдан роботлаштирилган тизимлар ва ускуналар келтирилиб, ишлаб чиқариш жараёни автоматлаштирилди.
Ҳозирда бу ерда “Chazor” ва “BYD SONG PLUS” моделлари ишлаб чиқарилмоқда.
Давлатимиз раҳбари жорий йил 27 июнь куни вилоятимизга ташрифи чоғида мазкур корхонага ташриф буюриб, конвейердан чиққан илк электромобилга имзо қўйди.Бугунги кунда корхонада 1 200 киши меҳнат қилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!