» » Зомин туманида янги массив қурилишига старт бeрилди

Зомин туманида янги массив қурилишига старт бeрилди

24 сентябрь 2024 г 252 Комментарии: 0

Зомин тумани Халқобод маҳалласи ҳудудида ҳукуматнинг тегишли қарорларига асосан «Янги Фарғона» массиви барпо этилиши кўзда тутилган бўлиб, бу массивда 200 хонадонга барча қулайликларга эга уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.

Зомин тумани ҳокими Алишер Абдуғаниев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Зоминлик бир гуруҳ нуронийлар, водийнинг тўртта туманидан ташриф буюрган оқсоқоллар ҳамрохлигида массивга ташриф буюрди.

У ерда туман ҳокими мазкур қурилиш-бунёдкорлик ишларининг кўлами, мақсади ва вазифаларига алоҳида тўхталиб ўтгач, оқсоқоллар билан бирга илк иншоот пойдевори учун қозиқ қоқилди.

Барча қулайликларга эга, қўшимча мактаб, мактабгача таълим ташкилоти ва бошқа ижтимоий объектларга эга массив келгусида водийлик 200 оилани ўз бағрига олади

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!