» » Жиззах вилояти прокурори Дўстлик туманидаги умумтаълим мактабида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси билан танишди

Жиззах вилояти прокурори Дўстлик туманидаги умумтаълим мактабида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси билан танишди

26 сентябрь 2024 г 209 Комментарии: 0

Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов Дўстлик туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган гулчилик, кўчатчилик ва иссиқхоналар фаолиятини оммалаштириш бўйича ташкил этилган семинарда иштирок этди.

Ташкил этилган майдон ва иссиқхоналарда 200 хилдан ортиқ гуллар, 20 турдан ортиқ дарахт кўчатлари парвариш қилинмоқда. Шунингдек, лимончилик ва қулупнайчилик фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

Семинар якунида, вилоят прокурори томонидан масъулларга тажриба алмашиш, фаолиятни кенгайтириш ва бошқа ҳудудларда ҳам кенг жорий этиш бўйича зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!