Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Республика ишчи гуруҳи вакиллари Арнасой тумани ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатларини ўрганди
30 сентябрь 2024 г 183 Комментарии: 0
Республика ишчи гуруҳи вакиллари Арнасой тумани ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари бўйича ҳам ўрганиш ишларини олиб борди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш вазири маслаҳатчиси Қудратулла Одинаев бошчилигида ишчи гуруҳ вакиллари туманидаги Бобур маҳалла фуқаролар йиғини биноси, Маданият маркази, 1-сонли умумтаълим мактаби ҳамда О.Водий маҳалласидаги кўп қаватли турар жой биноларида бўлиб, у эрда куз-қиш бўйича мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш борасида тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.
Шунингдек, аниқланган муаммоларни тезда бартараф этиш юзасидан куз-қиш бўйича штаб масъулларига тезкорлик билан алоқага чиқиш лозимлиги ҳам қайт этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!