Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаоролда аҳолини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда
03 октябрь 2024 г 224 Комментарии: 0
Ғаллаорол туманида 2024–2025 йиллар куз-қиш мавсумига ҳар томонлама тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш мақсадида ишлар олиб борилмоқда.
“Ғаллаоролтумангаз” газ таъминоти ходимлари ҳам 2024–2025 йиллар куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш борасида айни кунда тегишли ишларни амалга оширишмоқда.
Жумладан, “Ғаллаоролтумангаз” газ таъминоти ходимлари томонидан аҳолини куз-қиш мавсумида узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида туман ҳудудидаги табиий газ тармоқлари ва газ тақсимлаш пунктлари бирма-бир кўздан кечириб чиқилмоқда.
Ушбу жараёнда аниқланган камчиликлар корхонадаги таъмирлаш бригадалари томонидан босқичма-босқич бартараф этилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!