Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зарбдор туманида ижтимоий ҳимоя рeестрига киритилган оилалар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида ишлар олиб борилмоқда
03 октябрь 2024 г 235 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Ойбек Ашурматов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қиличбек Нурматов ва маҳалла еттилиги аъзолари Янгикент МФЙ ҳудудидаги ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилалар муаммоларини ўрганиш ишларини хонадонма-хонадон юриш орқали ўрганди.
Ўрганиш давомида ҳар бир оила аъзолари билан суҳбат ташкил этилиб, уларнинг қизиқишлари ва соҳалари бўйича ишга жойлаштириш ҳамда деҳқончилик билан шуғулланишлари учун ер ажратиш орқали бандлигини таъминлаш белгилаб олинди.
Хонадонма-хонадон юриш орқали аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотлар бириктирилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!