» » Арнасой тумани ҳокими ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар муаммоларини ўрганмоқда

Арнасой тумани ҳокими ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар муаммоларини ўрганмоқда

18 сентябрь 2024 г 235 Комментарии: 0

Арнасой туманидаги маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилалар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш борасидаги ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада сектор раҳбарлари, маҳаллалар еттилиги аъзолари ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорликда иш олиб боришмоқда.

Арнасой туман ҳокими 1-сектор раҳбари Одил Мусанов, маҳалла еттилиги аъзолари ва мутасадди ташкилотлар 1-сектор ҳудудидаги “Тинчлик” маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимоя реэстрига киритилган оилалар муаммоларини хонадонма-хонадон юриш орқали ўрганмоқдалар.

Ўрганиш давомида ҳар бир оила аъзолари билан суҳбатлар ташкил этилиб, уларнинг қизиқишлари юзасидан таклифлари тингланмоқда.

Хонадонма-хонадон юриш орқали аниқланган муаммо ва камчиликларни ҳал этиш юзасидан сектор раҳбарияти, тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!