Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда новвойхона 106,6 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
07 октябрь 2024 г 275 Комментарии: 0
Республиканинг икки ҳудудида энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди.
Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст тумани бўлими ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро Ш.С. Ариқбўйи МФЙ ҳудудида жойлашган ер майдонига ўрнатилган сув насосини электр тармоқлари корхонаси билан шартнома тузмасдан умумий фойдаланишдаги тармоққа улаб, жами 117 млн сўмлик электр энергиясидан ўғирлик йўли фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Шароф Рашидов тумани бўлими томонидан ўтказилган тергов қадар текширувда ЯТТ Ф.Ш. ва бошқалар новвойхона фаолиятини йўлга қўйиб, жами 106,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!