Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманининг маҳаллаларида ҳуқуқий ва ижтимоий масалалар бўйича сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда
09 октябрь 2024 г 188 Комментарии: 0
Дўстлик туманининг маҳаллаларида ҳуқуқий ва ижтимоий масалалар бўйича сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда.
Шундай қабул “Бунёдкор” маҳалласида ўтказилди.Унда туман ҳокими Шавкат Дарвишев, 3-сектор раҳбари Шерзод Қосимов, Халқ қабулхонаси ҳамда ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг шахсий, турар ва нотурар жойлари бўйича ҳужжатлари бўйича камчиликлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги фуқароларни давлат рўйхатидан ўтказиш, коммунал соҳа, амалдаги қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш, солиқ тўловлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга пенсия, моддий ёрдам, нафақа, субсидия ва бошқа тўловлар берилиши, соғлиқни сақлаш ва бошқар масалаларга доир муаммолари қабул қилинди.
Қабул жараёнида фуқаролар ўзларининг мурожаатлари бўйича тегишли соҳа вакиллари билан мулоқотда бўлишди.
Шу куни барча туман мутасаддилари томонидан ўттиздан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатлар аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Ечими вақт ва маблағ талаб этиладиган мурожаатлар туман ҳокимлиги назоратига олинди.
Маҳаллаларда бу каби сайёр қабуллар давом этмоқда. Навбатдаги қабул 10 октябрь куни соат 16-00 да "Саритепа" маҳалласида ўтказилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!