» » Дўстлик тумани “Манас” маҳалласида ҳуқуқий ва ижтимоий масалалар бўйича сайёр қабули ўтказилди

Дўстлик тумани “Манас” маҳалласида ҳуқуқий ва ижтимоий масалалар бўйича сайёр қабули ўтказилди

02 октябрь 2024 г 219 Комментарии: 0

Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси ҳамда ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг шахсий, турар ва нотурар жойлари бўйича ҳужжатлари бўйича камчиликлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги фуқароларни давлат рўйхатидан ўтказиш, коммунал соҳа, амалдаги қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш, солиқ тўловлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга пенсия, моддий ёрдам, нафақа, субсидия ва бошқа тўловлар берилиши, соғлиқни сақлаш ва бошқар масалаларга доир муаммолари қабул қилинди.

Қабул жараёнида фуқаролар мурожаатлари бўйича тегишли соҳа вакиллари билан мулоқотда бўлишди. Шу куни барча туман мутасаддилари томонидан элликдан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди. Йигирмага яқин мурожаатлар шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Ечими вақт ва маблағ талаб этиладиган мурожаатлар туман ҳокимлиги назоратига олинди.

Маҳаллаларда бу каби сайёр қабуллар навбат билан режа асосида ўтказилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!