Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » «Мурувват уйи»да тиббий кўрик ўтказилди
11 октябрь 2024 г 259 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги ПФ-6195-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат томонидан кўрсатилган тиббий-ижтимоий хизматларни такомиллаштириш бўйича Жиззах «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида кузги «Чуқурлаштирилган тиббий кўрик» ўтказиш бўйича ҳар йили икки марта тиббий кўрикдан ўтказиш ташкил этилади.
Тиббий кўрикда: Психиатр, невропатолог, терапевт, гинеколог, стоматолог, дерматолог, кардиолог, лор, травматолог, хирург, окулист, эндокринолог ва уролог, шунингдек, лаборотологик диагностик текширувлардан умумий қон таҳлили, умумий пешоб, инструментал текширувлардан ЭКГ, УТТ, Рентген текширувлари асосида бўлиб ўтмоқда.
Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Мухторова Назира Абдусатторовна «Мурувват» интернат уйида бўлаётган тиббий кўрик жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!