» » Жиззахда "Fijital" спорт ўйинлари бўйича Республика йўлланмаси учун ҳудудий босқичи бўлиб ўтди

Жиззахда "Fijital" спорт ўйинлари бўйича Республика йўлланмаси учун ҳудудий босқичи бўлиб ўтди

17 октябрь 2024 г 126 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ихтисослаштирилган спорт мактабида ўтган мазкур спорт ўйинларида Жиззах вилоятидан қатнашган туманлар ва шаҳардан жами 9 та жамоа иштирок этишди.

Дастлаб жамоалар playstation ўйинида иштирок этди сўнг залда футзал бўйича рақобат олиб боришди. Якуний натижа эса қуйидагича кўриниш олди.

Ғаллаорол тумани жамоаси биринчи ўрин.
FC Беку жамоаси иккинчи ўрин 
Шароф Рашидов тумани жамоаси учунчи ўрин

Ғолиб ва совриндор жамоалар мусобақа ташкилотчилари томонидан муносиб тақдирланди.

Шу ўринда Ғаллаорол тумани шарафини ҳимоя қилган 1-сон Спорт мактаби футбол тренерларидан иборат жамоа Республика йўлланмасини қўлга киритди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!