Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ўзбек тили-халқимизни бирлаштирган кучдир
21 октябрь 2024 г 215 Комментарии: 0
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги ва 21-октабр - Ўзбек тили байрами кунини кенг нишонлаш мақсадида бугун Жиззах шаҳар Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним хиёбонида «Ўзбек тили-халқимизни бирлаштирган кучдир» шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга Жиззах вилоят ҳамда шаҳар ҳокимлиги, вилоят Ёзувчилар уюшмаси, корхона ва муассаса раҳбарлари, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, ҳарбийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиқанлар томонидан Давлат тилига эътибор кўрсатишда муҳтарам Президентимиз алоҳида ўрнак кўрсатганлиги яъни, 2020 йил БМТ Бош Ассамблеясининг онлайн тарзда ўтказилган 75-сессиясида, 2023 йил бўлиб ўтган 78-сессиясида ҳамда қатор халқаро даражадаги учрашувларда ўзбек тилида нутқ сўзлагани она тилимизнинг халқаро майдондаги нуфузини янада оширишга хизмат қилганлиги қолаверса улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий бобомизнинг: «Тилга эътибор – элга эътибор», деган доно ўгитларига амал қилган ҳолда, юртимизда тил масаласида олиб борилаётган давлат сиёсати ҳақида кенгроқ тўхталиб ўтдилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!