» » Халқаро кузатувчилар муддатидан олдин овоз бериш жараёнларини ўрганмоқда

Халқаро кузатувчилар муддатидан олдин овоз бериш жараёнларини ўрганмоқда

24 октябрь 2024 г 77 Комментарии: 0

Халқаро кузатувчилар Мари-Терез Карлен ва Сергей Ригин Жиззах вилоятида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари қандай кетаётганини ўрганмоқда.

Ҳудудлардаги сайлов комиссияларида муддатидан олдин овоз бериш жараёнини ўрганган халқаро кузатувчилар кеча 23-октябрь куни Ҳудудий сайлов комиссиясида бўлиб, Комиссия раиси Шавкат Шарипов, раис ўринбосари Тўлқин Юнусов ҳамда комиссия котиби Дилшод Уралов билан суҳбатлашди.

Суҳбат жараёнида Мари-Терез Карлен муддатидан олдин қанча овоз берилгани, сайлов куни ҲСК фаолияти қандай бўлишига оид саволларга жавоб олиш учун келганини маълум қилди.

Шунингдек, халқаро кузатувчилар сўралган маълумотларни ўз вақтида тайёрлаб бераётгани учун ҲСКга миннатдорчилигини билдирди.

Халқаро кузатувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга ҲСК раиси Шавкат Шариповдан атрофлича жавоб олишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!