Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Узоқ муддатли халқаро кузатувчилар Жиззахда
27 июнь 2023 г 418 Комментарии: 0
Тадбирда 4-Жиззах округ сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари, масъул котиби, аъзолари, марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) узоқ муддатли халқаро кузатувчилари иштирок этди.
Округ сайлов комиссияси раиси Шавкат Шарипов олиб борган анжуман ишини ЕХҲТ ДИИҲБнинг узоқ муддатли халқаро кузатувчилари жаноб Эрлан Джунушев ҳамда Джоан Адель Браун хоним кузатиб борди.
Дастлаб, мавзу юзасидан видеоролик намойиш этилди. 4-Жиззах округ сайлов комиссияси раиси Шавкат Шарипов тадбир иштирокчиларига сайлов участкаларидаги тайёргарлик ҳақида атрофлича маълумот берди.
– Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси сайлов кодексининг 14, 16 ва 57-моддаларига асосан Марказий сайлов комиссияси муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш жараёни жорий йилнинг 28 июнь куни бошланиб, 5 июль куни якунланиши ҳақида қарор қабул қилган. Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари эрталаб соат 9:00 дан кеча 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари кундузи соат 11:00 дан 17:00 га қадар давом этади, – дея таъкидлади комиссия раиси Шавкат Шарипов.
Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси котибияти муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларига шу жумладан, 4-Жиззах сайлов округига округ ҳудудидаги сайловчилар умумий сонининг 5 (беш) фоизи миқдорида сайлов бюллетенлари ва зарур жиҳозлар жорий йилнинг 22 июнга қадар етказиб берилгани таъкидланди.
– 4-Жиззах округи бўйича сайлов участкаларига 2 минг 622 дона Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига оид инфографик кўринишдаги ахборот материаллари, 797 минг 84 дона сайловга оид таклифнома, 6 турдаги жами 14 минг 164 дона девонхона моллари, 2 минг 626 дона кузатувчилар учун эслатма, 1 минг 136 дона ИИБ ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси ходимлари учун эслатма, 1 минг 640 дона услубий қўлланма, уч хил форматдаги (А1,А2,А3) жами 17 минг 290 дона плакат, уч турдаги жами 10 дона жиҳоз эса жорий йилнинг 25 июнь санасида тўлиқ етказиб берилди, – деди округ сайлов комиссияси масъул котиб Тўлқин Юнусов.
Бундан ташқари, матбуот анжуманида участка сайлов комиссиялари томонидан сайлов участкаси ҳудудидаги сайловчиларни муддатидан олдин овоз бериш куни, вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилингани, сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз бериш бўйича мурожаатлари ўз вақтида қабул қилиниши қатъий назорат қилиниши ҳам қайд этилди.
Матбуот анжумани иштирокчиларининг мавзу юзасидан берган барча саволларига 4-Жиззах округ сайлов комиссияси раиси Шавкат Шарипов батафсил жавоб берди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!