» » Жиззахда участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тасдиқланди

Жиззахда участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тасдиқланди

10 сентябрь 2021 г 770 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 4-Жиззах округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда округ сайлов комиссияси раҳбарлари, аъзолари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Йиғилишни 4-Жиззах округ сайлов комиссияси раиси Ш.Шарипов бошқарди.

Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 4-Жиззах сайлов округи бўйича участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Муҳокамалардан сўнг, халқ депутатлари Жиззах шаҳри ва туманлар Кенгашлари томонидан участка сайлов комиссияси аъзолигига тавсия этилган номзодлар тасдиқланди.

4-Жиззах округ сайлов комиссияси Матбуот маркази

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!