» » Жиззахда Участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тавсия этилмоқда

Жиззахда Участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тавсия этилмоқда

10 сентябрь 2021 г 1 066 Комментарии: 0

Арнасой туман кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Вилоят адлия бошкармаси бошлиғи Шокир Саидов сўз аввалида, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан ҳамоханг ҳолда давлат ва жамият қурилиши тизимини янада такомиллаштириш борасида ҳам кенг кўламли сиёсий ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини алоҳида эътироф этди.

Хусусан, миллий сайлов қонунчилигимиз умумэътироф этилган халқаро принцип ва нормаларга тўла мос ҳолда ҳуқуқий жиҳатдан янада ривожлантирилди, либераллаштирилди ва сайлов амалиётини модернизациялаш йўлида янги босқич бошланганлигини таъкидладилар.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!