» » МСК раиси Жиззахда округ ва сайлов участкалари фаолияти билан танишди

МСК раиси Жиззахда округ ва сайлов участкалари фаолияти билан танишди

03 июнь 2023 г 445 Комментарии: 0

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 4-Жиззах округ сайлов комиссияси ва вилоятдаги бир неча участка сайлов комиссиялари фаолияти билан яқиндан танишди.
4-Жиззах округ сайлов комиссияси раиси Шавкат Шарипов сайловга тайёргарлик жараёнлари, округ ва сайлов участкаларида яратилган шароитлар ҳақида маълумот берди.
Ўз навбатида, МСК раиси Зайниддин Низамходжаев 4-Жиззах округ сайлов комиссияси аъзолари билан суҳбатда вилоятда Президент сайловига тайёргарлик ишларига юқори баҳо берди ва жиззахликларни ушбу муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этишларига умид билдирди.
Ташриф давомида, МСК раиси Зайниддин Низамходжаевга вилоят ҳокимининг ўринбосари Акмал Савурбоев ва МСК аъзоси, Жиззах политехника институти ректори Алишер Усманқулов ҳамроҳлик қилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!