» » Участка сайлов комиссияларининг таркиби тасдиқланди

Участка сайлов комиссияларининг таркиби тасдиқланди

02 июнь 2023 г 435 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 4-Жиззах округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида округ комиссияси аъзолари, шаҳар ва туман ҳокимларининг жамоатчилик масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Йиғилишни 4-Жиззах округ сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Дилбар Пардаева олиб борди.  

Мажлисда 4-Жиззах округи ҳудудидаги участка сайлов комиссияларининг таркибини тасдиқлаш ҳақидаги масала юзасидан комиссия аъзоларининг ахборотлари тингланди.  

Вилоятдаги шаҳар ва туманлар Кенгашлари томонидан тавсия этилган участка сайлов комиссиялари таркиби Президент сайловини ўтказувчи 4-Жиззах округ сайлов комиссияси аъзолари томонидан қонунда белгиланган талаблар бўйича кўриб чиқилди. Шунга кўра, вилоят ҳудудидаги 524 участкаси сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!