Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ҳам референдум участка комиссияларининг таркиби тасдиқланди
11 апрель 2023 г 635 Комментарии: 0
Йиғилишни 4-Жиззах округ комиссиясининг раиси Шавкат Шарипов олиб борди. Унда округ ҳудудидаги референдум участка комиссияларининг таркибини тасдиқлаш ҳақидаги масала муҳокама этилди.
Вилоятдаги Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан округга тақдим этилган ўз ҳудудларидаги референдум участкалари бўйича комиссиялар таркиби Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 4-Жиззах округ комиссияси аъзолари томонидан қонунда белгиланган талаблар бўйича кўриб чиқилди ва вилоят ҳудудидаги 522 та референдум участкаси бўйича комиссиялар таркибини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!