» » Жиззахда 524 та сайлов участкаси тузилди

Жиззахда 524 та сайлов участкаси тузилди

26 май 2023 г 489 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 4-Жиззах округ сайлов комиссиясининu навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда, 4-Жиззах округ комиссияси раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Мажлисда 4-Жиззах – округ сайлов комиссиясида Ўзбекистон Республикаси Сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкаларини тузиш масаласи кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 10, 22  моддаларига асосан округ сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкаларини шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари тақдимномаларидан келиб чиққан ҳолда тузади.

Мажлисда шаҳар ва 12 та туман ҳокимларининг ташкилий-кадрлар гуруҳлари раҳбарлари иштирок етиб, мазкур сайлов участкалари тўғрисида тақдимот қилдилар.

Якунда Жиззах шаҳри ва 12 та туман ҳудудлари бўйича 524 сайлов участкаларини тузиш бўйича қарор қабул қилинди.

4-Жиззах округ сайлов комиссияси матбуот маркази

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!