Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятидаги кўп қаватлик уйлар ва ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик таъминоти бўйича амалга оширилаётган ишлар
29 октябрь 2024 г 70 Комментарии: 0
Вилоятда бугунги кунда жами 11 та қозонхоналар бўлиб, шундан, 6 та марказий, 5 та маҳаллий (локал) қозонхоналар фаолият кўрсатиб келмоқда.
Мазкур қозонхоналар орқали вилоятдаги 106 та (4 128 та хонадон) кўп квартирали уйлар ҳамда 11 та ижтимоий соҳа объектлари иссиқлик энергияси билан таъминланмоқда.
11 та қозонхоналарда 42 та қозонлар, 26 км иссиқлик тармоқлари мавжуд.Вилоятдаги мавжуд 2 448 та кўп квартирали уй-жойлардан 672 таси марказлашган ва индивидуал иссиқлик таъминоти билан таъминланган.
Қолган 1 776 та кўп квартирали уйлар ҳар хил турдаги иситиш мосламаларидан фойдаланиб келинмоқда.
2024/2025 куз-қиш мавсумга тайёрлаш борасида 4 та қозонхоналардаги 2 та қозонлар ва 3 км марказлашган ва маҳаллий тармоқларни мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун вилоят буджетидан
1,2 млрд. сўм маблағлар ажратилди.
Мазкур лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, Зомин, Зарбдор, Дўстлик туманлари ва Жиззах шаҳридаги объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!