Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Айдар-Арнасой кўлида истироҳат ва кўнгилочар масканлар ташкил қилинади
05 ноябрь 2024 г 102 Комментарии: 0
Мамлакатимиз туризм салоҳиятини халқаро майдонларда кенг тарғиб қилиш ва туристик оқимни ошириш — иқтисодий ривожланишнинг муҳим омилларидан биридир. Ички туризм нафақат мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, балки Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бугунги кунда Айдар-Арнасой кўли ҳам ўзига хос мовий кўли, шифобахш балчиқлари, ёввойи табиати билан ажралиб турувчи туризм масканлардан бирига айланмоқда.
Шу боис, Айдар-Арнасой кўлига хорижий инвесторлар ҳамда тадбиркорларнинг қизиқиши тобора ортиб, кўл бўйи соҳилида замонавий кемпинглар, сайёҳларга хизмат кўрсатиши мумкин бўлган ўтов-меҳмонхоналари ва хостеллар, сув транспорт хизматлари, савдо-дўконлари, спорт майдонлари, болалар учун ўйингоҳларни ишга тушириш борасида лойиҳаларни тақдим қилишмоқда.
Тошкент шаҳридан келган “Luna Park”, “GRAND KAPITAL”, “Murad Buildings”, “BI GROUP”, “PepsiCo” каби йирик тадбиркорлар, Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов билан кўл бўйида учрашди.
Мазкур учрашувда тадбиркорлар кўл бўйида “Голф клуби”, “Pepsi I ce”, меҳмонхона ва савдо хизматлари, ёпиқ бассейн ва ресторанлар, сув ҳавзаси, фавворалар, барлар ва амфитеатр, “Oasis Garden” Аллея боғи, “AQUAMARINE” атраксионлар, пляж спорт майдончалари, болалар қум майдончалари, умумий овқатланиш жойлари каби бир қатор лойиҳаларини тақдим қилди.
Учрашув сўнгида Айдар-Арнасой кўлида туризм объектларини барпо этиш учун тақдим қилган лойиҳаларни амалга ошириш борасида чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!