Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Пахтакор туманида тадбиркорларга барқарорлик рейтинги тўғрисидаги қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди
06 ноябрь 2024 г 84 Комментарии: 0
Вилоят солиқ бошқармаси томонидан тадбиркорлар муаммоларини аниқлаш, уларга ҳуқуқий кўмак бериш, тадбиркорларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиб амалий ёрдам кўрсатиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Пахтакор туманида ҳам вилоят солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Акрам Установ 10 га яқин тадбиркорлар билан юзма-юз учрашди.
Мазкур тадбир давомида фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Ҳусусан, барқарорлик рейтингининг барча мезонларига жавоб берадиган тадбиркорларга субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар бериш назарда тутилган. Хусусан, янги иш ўринлари яратиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш ва ҳисобот бериш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, маҳсулот экспорти кабилар муҳим ўрин тутиши айтиб ўтилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!