Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда маҳаллаларнинг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш юзасидан лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда
11 ноябрь 2024 г 56 Комментарии: 0
Бугунги кунда шаҳарсозлик соҳасига оид асосий масалалар ва муҳим муаммоларни ҳал этиш ғоят долзарб вазифа экани инобатга олиниб, Арнасой туманидаги барча маҳаллалар инфратузилмаларини яхшилашга эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов бошчилигида ҳокими ўринбосар, кадастрлар палатаси, архитектура вакиллари билан биргаликда тумандаги 13 та маҳаллаларнинг меъморий қиёфасини ўзгартириш борасида гоогле харитаси орқали бўш турган жойлар кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, ҳар бир маҳаллада аҳоли дам олиш масканларини, соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун саломатлик йўлакчаларини барпо этиш ҳамда янги лойиҳаларни ишлаб чиқиб маҳаллалар қиёфасини тубдан ўзгартириш каби масалалар муҳокама этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!