Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой тумани ҳокими ёшларга китоб совға қилди
21 июнь 2024 г 467 Комментарии: 0
Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов туманидаги умумтаълим мактабларида ёзги таътилда ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасидаги топшириқлар ижроси юзасидан 39 та репетиторлик тўгараклари очилиб, 519 нафар ўқувчи ёшлар қамраб олинди.
Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов ҳамда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудираси Гулчеҳра Турлибекова билан биргаликда тумандаги 1,5,8,20-сонли умумтаълим мактабларида ташкил этилган тўгараклар фаолияти қай даражада йўлга қўйилганлиги ва ўқувчи ёшлар кўпроқ қайси фан тўгаракларга бораётганлиги, устозлар томонидан дарс бериш жараёнларини кўздан кечиришди.
Шунингдек, тўгаракларга ташриф давомида энг фаол тўгарак аъзоларига туман ҳокими Одил Мусанов ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудираси Гулчеҳра Турлибековалар ўз имзолари остида китоблар совға қилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!