» » Арнасой туманига янги ҳоким тайинланди

Арнасой туманига янги ҳоким тайинланди

08 апрель 2024 г 233 Комментарии: 0

Мусанов Одил Олимович Арнасой тумани ҳокими этиб тайинланди.

Бугун Арнасой туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари эллик учунчи сессияси ўтказилди.

Сессияда вилоят ҳокими Эргаш Салиев, туман депутатлари, туман ҳокими ёрдамчилари, бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этишди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ташкилий масалада вилоят ҳокими Эргаш Салиев Арнасой тумани ҳокими лавозимига Мусанов Одил Олимович номзодини тавсия қилди.
Депутатлар номзодни бир овоздан маъқуллашди. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Мусанов Одил Олимович Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси бўлиб фаолият олиб бораётганди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!