» » Мирзачўл туманига янги ҳоким тайинланди

Мирзачўл туманига янги ҳоким тайинланди

20 февраль 2024 г 233 Комментарии: 0

Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳокими Мирзачўл туманига ҳоким этиб тайинланди.

Бугун халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Танқидий руҳда ўтказилган сессияда ташкилий масала кўрилди.

Унда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Шундан сўнг депутатлар Ботиржон Мирзақуловни Мирзачўл тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан маъқулладилар.

Ботиржон Мирзақулов ҳозирга қадар Сирдарё туман ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!