» » Зафаробод туманига янги ҳоким тайинланди

Зафаробод туманига янги ҳоким тайинланди

01 август 2022 г 1 316 Комментарии: 0

Бугун Зафаробод туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ тўққизинчи сессияси ўтказилди. 
Сессияда вилоят ҳокими Эргаш Салиев, туман депутатлари, туман ҳокими ёрдамчилари, бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, оммавий ахборот воситаси вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди. 

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ташкилий масалада вилоят ҳокими Эргаш Салиев Зафаробод тумани ҳокими лавозимига Рахманов Ўткирбек Норжигитович номзодини тавсия қилди. Депутатлар номзодни бир овоздан маъқуллашди.

Янги лавозимга тайинлангунга қадар Рахманов Ўткирбек Норжигитович Жиззах вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари бўлиб фаолият олиб бораётганди. 
Эслатиб ўтамиз, Зафаробод тумани собиқ ҳокими Раджапов Нодирбек Мухторович 2021 йилнинг 19 январидан буён ишлаб келаётган эди.


Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!