Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманига янги ҳоким тайинланди
16 февраль 2021 г 1 777 Комментарии: 0
Бугун Дўстлик туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўн тўққизинчи сессияси ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари У. Исмаилов ва вилоят ҳокими Э.Салиев иштирок этди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ташкилий масалада вилоят ҳокими Эргаш Салиев туман ҳокими лавозимига Дарвишев Шавкат Тураевични тавсия қилди. Депутатлар номзодни бир овоздан маъқуллашди.
Унгача Дарвишев Шавкат Тураевич вилоят Молия бош бошқармаси раҳбари бўлиб ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Дўстлик тумани собиқ ҳокими У. Узоқов Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланганди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!