Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокимига иккита янги ўринбосар тайинланди
19 январь 2021 г 4 857 Комментарии: 0
Бугун 19 январь куни Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбоев, вилоят ҳокими Эргаш Салиев, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, Фориш тумани ҳокими бўлиб, ишлаб келган Мустанов Абдували Саидовични Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига ва Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Пудрат ва махсус монтаж ишлари бозорини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Назаров Бахром Амонович номзодларини тавсия этди.
Ушбу таклиф Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.
Абдували Мустанов бугун Халқ депутатлари Фориш туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимидан озод этилганди.
Унинг ўрнига Янгиобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Матиев Икром Синдорович Фориш тумани ҳокими этиб тайинланди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!