Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ашуров Асилбек Пахтакор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди
19 январь 2022 г 985 Комментарии: 0
Ашуров Асилбек Рахмонович Пахтакор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Бугун Пахтакор туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз учунчи сессияси ўтказилди.
Сессияда вилоят ҳокими Эргаш Салиев, туман депутатлари, туман ҳокими ёрдамчилари, бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, оммавий ахборот воситаси вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этишди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ташкилий масалада вилоят ҳокими Эргаш Салиев Пахтакор тумани ҳокими лавозимига Ашуров Асилбек Рахмонович номзодини тавсия қилди.
Депутатлар номзодни бир овоздан маъқуллашди. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Ашуров Асилбек Рахмонович Жиззах вилояти прокурори ўринбосари бўлиб фаолият олиб бораётганди.
Эслатиб ўтамиз, Пахтакор тумани собиқ ҳокими Шукрулло Бабаев 2018 йилнинг 4 апрелидан буён ишлаб келаётган эди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!