Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой тумани ҳокими маҳаллаларни ўрганмоқда
08 май 2024 г 293 Комментарии: 0
Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов 1-сектор ҳудуди Чўлқувар МФЙда касаначилар билан учрашди ва пилла боқиш жараёнларини кўздан кечирди.
Шунингдек, уй-жой таъмири бўйича қилинган мурожаат ҳам жойига бориб ўрганилди.
Маҳалладаги сизот сувларни олиб чиқувчи тик қудуқларнинг ишлаш ҳолати, 15-сонли умумий ўрта таълим мактабини ўраб турувчи тўсиқ деворларни алмаштириш ҳамда ички кўчаларни асфальт қилиш кераклиги борасида чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!