Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда ипак қурти етиштириш жараёнини кўздан кечирди
16 май 2023 г 455 Комментарии: 0
Жорий йилда Арнасой туманида 1159 қути ипак қурти фермер ва касаначиларга тарқатилди. Улар билан тузилган шартномаларга кўра 67 тонна пилла етиштириш белгиланган.
Ҳозирда ушбу ипак қурти фермер ва касаначилар томонидан парвариш қилинмоқда ва яқин кунлар ичида қабул пунктларига ушбу пилла хом ашёси топширилади.
Арнасой тумани 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Хуршид Алимарданов Хоразм ва Самарқанд СИУларда бўлиб у ерда пилла парвариш қилаётган касаначилар билан учрашди.
Туманимиздаги барча пиллакорлар ўзлари кутган мўл ҳосилни олиб, режани ортиғи билан бажаришларига ишонамиз.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!