Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда пилла режаси ортиғи билан бажарилди
20 июнь 2022 г 451 Комментарии: 0
Арнасой тумани пиллакорлари зафар маррасига етиб келдилар. Боиси барча туманлар қаторида давлатга пилла сотиш шартномавий режаси ортиғи билан бажарилди. 1100 қути қурт уруғидан 63,100 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёси йиғиб олинди.
Пиллачиликни деҳқончилик ҳандалаги дейишади. Туманда бу соҳага қишлоқ аҳлини ижтимоий меҳнатга жалб этишнинг муҳим омилларидан бири сифатида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Жорий мавсумда ҳам тўрт мингга яқин киши мазкур юмуш билан шуғулланди.
— Бу йил туманимиздаги 700 та хонадонда 2400 нафардан ортиқ фуқаролар ипак қуртини парваришлади,-дейди “Арнасой Агропилла” МЧЖ раҳбари Эътибор Орипова. – Бор-йўғи бир ой давом этадиган мавсум манфаатдорлигини одамлар юракдан сезиб ишлашяпти. Чунки, қурт боқиш энг аввало оилага яхшигина даромад. Қолаверса, пиллакор учун бир йиллик иш стажи.
Қабул манзилгоҳларидагилар арнасойликлар топширган ҳосилнинг сифатидан мамнун. Қуруқ ва ипакчанлиги юқори бўлган бу пиллаларни тез кунлар ичида қайта ишлашга киришилади ва улар кўзни қамаштирадиган шойи атласга айланади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!