Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишлик пиллакорлар эл хирмонига пилла топширишни бошлаб юборишди
27 май 2022 г 562 Комментарии: 0
Фориш тумани “кумуш тола” ижодкорлари эл хирмонига етиштирилган пилла хосилини топширишни бошлаб юборишди.
Пилла йилнинг энг дастлабки ҳосили. Форишлик пиллакорлар 2022 йилда эл хирмонига 46 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёси топширишга аҳд қилишган. Ана шу кўзланган ҳосилни етиштириш учун 355 та фермер хўжаликлари ва 444 нафар касаначиларга 799 қути ипак қурти тарқатиб берилди. Ипак қурти агротехник талаблар асосида парваришланиб, кўзланган хосил етиштирилди.
“Қўлба” маҳалласида яшовчи Шуҳрат Холиқов туманда биринчи бўлиб, етиштирилган пилла ҳосилини эл хирмонига топширди. Улар 1 қути ипак қуртидан етиштирган пилла хосили 73 килограмм тош босди. Шуҳрат Холиқовнинг турмуш ўртоғи Гулчеҳра Фармонқулова “Қўлба” маҳалласи касаначилари учун ипак қурти уруғи очиради.
Туманда биринчи бўлиб пилла хосилини топширган Шуҳрат Холиқов оиласига “SILK EXPERT PROCESSING” МЧЖ маъмурияти томонидан қимматбаҳо совға топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!