Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда маҳаллабай ўрганиш ишлари олиб борилмоқда
03 февраль 2022 г 605 Комментарии: 0
Юрт ободлиги, халқимиз фаровонлиги, фарзандлар таълим-тарбияси, оилалар мустаҳкамлиги, инсон қадрини улуғлашда маҳалла институтининг ўрни беқиёс. Арнасой тумани "Инсон қадри учун", деган ғояни амалга оширишда белгиланган вазифалар ижросига киришилди.
Жиззах вилояти 4 сектор раҳбари, Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Бекзод Тошпўлатов Арнасой тумани Бахтли маҳалласини хонадонбай ўрганиш ишлари олиб борди.
Ўрганишда Бахтли МФЙ худудида аҳоли томонидан ўз хонадони ва кўчаларни ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши, янги ташкил этилаётган объектлар кўздан кечирди.
Шунингдек, Бахтли МФЙ “Ёшлик” кўчасидаги 64 та хонадонни автомобил йўли билан боғловчи 24 метрлик кўприкнинг қурилиш аҳволи билан ҳам танишиб муаммоларни бартараф қилиш кераклиги қатъий назоратга олинди.
Ўрганиш давомида Бахтли МФЙнинг янги биносининг қурилиши ва Бустон МФЙ биносининг таъмирланиши жараёнларини ҳам кўздан кечириб белгиланган муддатларда якунлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.
Хонадонбай ўрганиш жараёнида Феруза Сувонқулова томонидан оилавий боғчани реконструкция қилиш мақсадида туман Агробанкга 86000000 (саксон олти миллион) сўм миқдорда кредит олиш учун хужжат топширганлиги ва ўз вақтида кредит маблағини ололмаётганлиги тўғрисида мурожаати қайд этилди. Мазкур мурожаат тез кунда бартараф этилиши таъкидланди ва назоратга олинди.
Бу каби маҳаллабай ўрганишлар туманимиз бўйлаб давом этмоқда.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!