Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда қурилиши кетаётган объектлар кўздан кечирилди
22 октябрь 2024 г 209 Комментарии: 0
Деҳқон бозорларини шарқона ва миллий меъморчилик анъаналарини ҳисобга олган ҳолда замонавий савдо мажмуалари тарзида мукаммал реконструкция қилиш борасида жойларда самарали ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Арнасой туман марказининг деҳқон бозори ҳамда туман марказининг меъморий қиёфасини ўзгартириш мақсадида қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Арнасой туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Одил Мусанов ва Арнасой тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Рустам Умматқуловлар биргаликда ушбу қурилиш кетаётган объектларда бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.
Албатта, бозор қурилиши туман иқтисодиётининг аҳамиятли қисмларидан бири бўлса, туманнинг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш орқали бунёдкорлик ишлари амалга ошириш аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун муҳим аҳамият касб этади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!