Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивининг қурилиши кўздан кечирилди
13 сентябрь 2024 г 335 Комментарии: 0
Арнасой тумани О.Водий маҳалласида кўп қаватли уй-жойлар қурилишига тамал тоши қўйилиб ишлар бошлаб юборилди.
Ҳар бир раҳбар борки аввало ўз ҳудудида бунёдкорлик ишларини замонавий кўринишда бўлишини истаб назорат ишларини олиб боради.
Бу борада Арнасой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Одил Мусанов, Арнасой тумани ИИБ бошлиғи подполковник, 3-сектор раҳбари Рустам Умматқуловлар ҳам О.Водий маҳалласи “Гулзор” кўчасида замонавий архитектура кўринишига эга 40 та хонадондан иборат 5 қаватли уй-жойларнинг қурилишини назоратга олиб, қурувчилар билан ҳамсуҳбат бўлишди.
Шунингдек, бунёдкорлик ишларида амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг ҳар бир деталларига алоҳида эътибор қаратиб ўтишди.
Жумладан, “Kafolatli story product” МЧЖ томонидан қурилиш майдони 623,4 метр квадрат жойга пойдевор қуйиш ишлари олиб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!