Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой туманидаги "Олтин водий" маҳалласининг янгиланган биноси фойдаланишга топширилди
29 август 2024 г 285 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Арнасой тумани 3-сектор ҳудуди Олтин водий маҳалласи Гулзор кўчасида янги маҳалла биносининг очилиши маросими ўтказилди.
Мазкур маҳалла биносининг очилишида Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов ва сектор раҳбарлари ҳамда нуронийлар иштирок этишди.
Ушбу бино “Jizzax city” МЧЖ қурилиш фирмаси томонидан жами 1 млрд 461 млн 696 минг сўм маблағ эвазига бунёд этилди. Бинода маҳалла еттилиги учун зарур шароитлар яратилган.
Шунингдек, маҳалла биноси очилиши маросимида 2 тикув машинаси, Олтин водий МФЙдаги хотин-қизлар фаоли ҳамда "Elegant" ўқув маркази ташаббуси билан очилиб, ҳамширалик курсларини тамомлаган 22 нафар хотин-қизларга диплом ва сертификатлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!