Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманида хотин-қизлар мунтазам қўллаб-қувватлаб келинмоқда
02 июль 2024 г 391 Комментарии: 0
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги "Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" 145-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Дўстлик тумани прокурори 2-сектор раҳбари С.Раззоков, “Олтин водий” маҳалласи хотин-қизлар фаоли Н.Маматованинг ташаббуси билан "Jizzakh Professional Education” MЧЖ ҳамкорлигида "Олтин водий" маҳалласида "Аёллар дафтари"да турувчи ишсиз ҳотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитилиб, ўқишни аъло баҳоларга тамомлаганлиги юзасидан диплом ва сертификатлар топшириш тадбири ўтказилди.
Тадбирда 30 дан ортиқ ишсиз хотин-қизлар "Уй ҳамширалиги" йўналишида ўқув-курсини тамомлаганлик дипломи ва сертификатлари тантанали равишда топширилиб, келгуси ишларига омадлар тиланди.
Шунингдек, ўқув муассасаси томонидан ушбу ўқув курсини ташкил этишда жонбозлик кўрсатган "Олтин водий" маҳалласи хотин-қизлар фаоли Н.Маматова ва ўқув-курсида сифатли таълим берган мураббий М.Қурбоноваларга ташаккурнома ва ўз эсдалик совғаларини топширишди. Ундан ташқари, ўқув-курсини аъло баҳоларга тамомлаган 6 нафар хотин-қизлар 500 минг сўмлик ваучерларга эга бўлишди.
Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад қарор ижросини таъминлаш, хотин-қизларни мунтазам қўллаб-қувватлаш, ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарли қилиб, бандлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, ҳар бир хонадонда сифатли тиббий хизматни йўлга қўйишдан иборатдир.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!