» » Дўстликда ўтган йили хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш учун қандай ишлар амалга оширилди?

Дўстликда ўтган йили хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш учун қандай ишлар амалга оширилди?

10 январь 2023 г 517 Комментарии: 0

Бугунги кунда Дўстлик тумани аҳолиси 57 196 киши бўлиб, шундан 29 204 нафарини аёллар ташкил этади.

Туманда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори билан тасдиқланган хотин-қизлар муаммоларини “Аёллар дафтари”га киритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва ижросини таъминлаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

2022 йилда “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичи бўйича 30 ёшдан ошган 912 нафар 6  тоифадаги хотин-қизларнинг рўйхатлари шакллантирилди. Ўрганиш жараёнида муҳтожлиги аниқланган 131 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига қўшимча равишда киритилди. Ўтган йил давомида жами 1043 нафар хотин-қизларнинг муаммолари тизимли равишда ҳал қилинди.

Тумандаги 1427 нафар ишсиз хотин-қизлардан 642 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар 1 тоифага киритилган. Шундан жами 535 нафари иш билан таъминланди. Уларнинг 230 нафари доимий ҳамда 133 нафари вақтинчалик жамоат ишларига жойлаштирилди, 157 нафар хотин-қизларга томорқадан самарали фойдаланиш учун ер ажратилди. 470 нафар касб-ҳунар ўрганиш истагини билдирган хотин-қизлар касбга ўқитилди, 264 нафар хотин-қизларга кооперация усулида жўжа парваришлаш орқали банд қилинди. Бундан ташқари, 54 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари берилди.

Сектор раҳбарларининг хулосасига асосан 1 тоифада турган 449 нафар хотин-қизларга 332 млн 900 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ҳамда даволаниш ва дори дармон харажаатлари учун берилди.

353 нафар хотин-қизлар 2 тоифага олиниб, улардан 36 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун жами 452 млн сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

“Аёллар дафтари” 3-босқич рўйхатида турувчи боқувчисини йўқотган 140 нафар хотин-қизларга 187 млн. 100 минг сўм ва ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий ёрдамга муҳтож 111 нафар хотин-қизларга 190 млн. 800 минг сўм ҳамда қарамоғида ногирон фарзанди мавжуд 54 нафар хотин-қизларга 76 млн. 100 минг сўм бир марталик ва даволаниш, дори-дармон харажаатлари учун моддий ёрдамлар берилди.  

Уй-жойга муҳтож бўлган 3 нафар хотин-қизлар уй-жойининг бошланғич бадал тўлови учун 99 млн. сўм берилди ҳамда  53 нафар уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг 106 млн. 400 минг сўм миқдорида ижара тўлови учун компенсация тўлаб берилди.

“Аёллар дафтари”да турувчи барча хотин-қизларга тиббий ёрдамлар кўрсатилди. 425 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдамлар берилди, 568 нафар психологик маслаҳатга муҳтож аёлларга психологик ёрдамлар кўрсатилди.

“Аёллар дафтари”нинг 3-босқичи рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун барча манбалар ҳисобидан 1,5 млрд. сўмдан зиёд маблағ сарфланди. “Аёллар дафтари” жамғармасидан 900 млн. 500 минг сўм маблағ ажратилди.

“Аёллар дафтари”да турадиган хотин-қизларга маънавий хордиқ чиқариши учун театр ҳамда маънавий- маърифий тадбирлар ташкил қилиниб, шартнома асосида “Аёллар дафтари” жамғармасидан тўловлари тўлаб берилди. Бундан ташқари, хотин-қизлар зиёратгоҳ ҳамда дам олиш масканларида дам олиш учун юборилди.

2023 йилда ҳам туманда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар давом эттирилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!