Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичи шакллантирилмоқда
18 январь 2022 г 950 Комментарии: 0
Фориш туманидаги мавжуд 25 та МФЙ ва ҚФЙларида 16 минг 238 нафар 30 ёшдан ошган хотин-қиз истиқомат қилиб, уларнинг муаммоларини янгича “маҳаллабай” тизимида ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичи шакллантирилмоқда.
Тумандаги ҳар бир маҳаллада 8 кишидан иборат ишчи гуруҳлари тузилган бўлиб, хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш мақсадида хонадонма-хонадон юрилиб, хатлов ўтказилмоқда. Айни пайтга қадар, 9 минг 600 нафар хотин-қизлар хатловдан ўтказилиб, анкета сўровномалари тўлдирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!