Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » СУҒОРИЛАДИГАН МАЙДОНЛАРИДА БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИДАН ЮҚОРИ ҲОСИЛ ЕТИШТИРИШ
11 ноябрь 2024 г 60 Комментарии: 0
Бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил олиш учун ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитлари ва етиштирилаётган бошоқли дон экинлари навларининг биологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда навларни жойлаштириш, ерни ва уруғни экишга тайёрлаш, экиш, озиқлантириш, суғориш, бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш, уруғлик майдонларни апробация кўригига тайёрлаш ва ўтказиш тадбирлари билан боғлиқ.
Навларни жойлаштириш. Вилоятда кузги буғдойнинг 20-25% очиқ майдонларга, 75-80% пахтадан бўшаган ерларга жойлаштирилади. Сабзавот, полиз ва ем-хашак экинларидан бўшаган ерлар кам майдонларни ташкил этади. Буғдой учун ўтмишдош экинга асосий талаб экиш олдидан суғориш, ўғитлаш, тупроқни экишга тайёрлаш ва қулай муддатларда экиш учун етарли вақт бўлиши мақсадида эрта муддатларда ҳосил йиғиштирилиши керак бўлади. Ушбу тадбирнинг сифатли ўтказилиши хар қандай ўтмишдошдан кейин экилган буғдойдан юқори ҳосил олиш имконини беради.
Кузги буғдой экиш учун тупроқнинг унумдорлик даражаси, мелиоратив ҳолати, сув таъминоти ва бегона ўт босиш даражаси ўрганилиб, ушбу кўрсаткичлар асосида ер танланади, экиш муддати, меъёри, усули, ўғитлаш ва суғориш тартиблари белгиланади.
Суғориладиган майдонларда буғдой уруғининг барвақт, тўлиқ униб чиқиши, ўсимликнинг чуқур илдиз отиб кучли тупланишини таъминлашда тупроқда экиш олдидан кузги нам тўплаш муҳим аҳамиятга эга.
Нам тўплаш мақсадида далаларни суғоришга ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини, экиш муддатларини ҳисобга олиб уруғ экишдан7-12 кун олдин киришилади. Тупроғи шўрланган ҳудудларда экиш олдидан нам тўплаш мақсадида суғоришлар бир вақтда шўр ювиш тадбири ҳам ҳисобланади.
Нам тўплаш мақсадида экиш олдидан ўтказиладиган суғоришлар нафақат тупроқда нам заҳирасини тўплашга, балки кузги буғдойнинг яхши ўсиши, юқори ҳосил тўплашига ҳам қулай шароит яратади. Ушбу тадбирни ўтказишда экиш муддатини ҳисобга олиш билан бирга суғориш тармоқларида сувнинг мавжудлигини ҳам ҳисобга олиш зарур. Айрим майдонларда ерда нам тўплаш мақсадида суғоришга фақат кеч куз ва қиш ойларида имконият бўлади. Лекин, бундай муддатларда суғоришлардан самара кам бўлади.
Вилоятнинг сув билан яхши таъминланганПахтакор, Дўстлик, Мирзачўл туманларида кечпишар навлардан Алексеевич, Антонина, Васса, Гром, Грут, Зимница, Яксарт, Ғозғон, Дўстлик, Замин-1, Звезда навларини экиш тавсия этилади.
Арнасой, Зафаробод, Жиззах, Зарбдор ҳамда Зомин туманларининг сув билан кам таъминланганерларига тезпишар, иссиқга чидамли, биологик кузги, ярим кузги навлар экилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Бу майдонларга барг юзаси кам навлардан Гром, Грут, Дўстлик, Замин-1, Яксарт, Звезда ва Зимница навларни экиш кутилган натижани беради.
Зомин, Зарбдор, Зафаробод, Арнасой, Мирзачўл туманларининг мелиоратив ҳолати оғир, шўрланганмайдонларига буғдойнинг эртапишар, биологик ярим кузги навлари танланади. Бундай ерларда энг яҳшиси буғдойга нисбатан шўрга чидамлилиги юқори бўлган арпа, қаттиқ буғдой, жавдар ва тритикале экинларини жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда буғдой навларидан Алексеевич, Антонина, Васса, Дўстлик, арпа навларидан Қизилқўрғон, Ихтиёр ва Обикор каби навлар экилиши тавсия этилади.
Уруғни экишга тайёрлаш
Бошоқли дон экинларидан мўл ҳосил етиштиришда уруғликни сифатли тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга. Тайёрланган бошоқли дон экинларининг уруғлари сифат кўрсаткичлари бўйича Давлат андозаси талабларига тўлиқ жавоб бериши лозим.
Ғалла экинлари уруғи сифатини белгилашда уруғнинг тозалиги, унувчанлиги, намлиги, минг донасининг оғирлиги ва бошқалар ҳисобга олинади. 1000 дона уруғ оғирлиги навнинг биологик хусусиятига қараб 35-45 граммдан, унувчанлиги эса 90 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.
Тайёрланган уруғлик Давлат инспекцияси назоратидан ўтиши керак. Инспекция рухсати бўлмаган уруғликларни экиш қатъиян тақиқланади.
Қоракуя, занг ва бошқа касалликларга чалинмаслиги учун уруғ экишдан олдин камида 20-25 кун олдин мутахассислар иштирокида дориланган бўлиши шарт. Бошоқли дон экинлари уруғликларини экишда уларнинг сертификатланганлигига алоҳида эътибор бериш лозим.
1-жадвал
Ғалла экинлари уруғининг сифат кўрсаткичлари (Давлат андозаси)
Буғдой тури |
Синф |
Тозалиги, % |
Бошқаўсимликуруғиаралашмаси, дона 1 кгуруғликда |
Унувчан-лик, % |
|
Ҳаммаси |
Бегонаўтуруғи |
||||
Юмшоқбуғдой |
I II III |
99,5 98 95 |
10 40 200 |
5 20 70 |
95 92 90 |
Қаттиқбуғдой |
I II III |
99,5 99 99 |
10 40 200 |
5 20 70 |
90 87 85 |
Уруғни экиш меъёр ва муддатлари
Кузги бошоқли дон экинларини белгиланган меъёр ва муддатларда сифатли қилиб экиш, дон ҳосилдорлиги ва дон сифати юқори бўлишини таъминловчи асосий омил саналади. Бунда очиқ майдонларда ҳамда ғўза қатор ораларида ғалла экилиши давомида тегишли агротехник тадбирларни уйғунлашган ҳолда ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
Кузги бошоқли дон экинларининг экиш муддати ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда, куз ойларидаги об-ҳаво, сув таъминоти, нав биологияси, техника ва ишчи кучи ресурслари ва бошқа имкониятлар тўлиқ ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши лозим.
Чўл минтақасида экиш муддати:
№ |
Экиладиган майдон |
Эрта муддат |
Ўрта муддат |
Кеч муддат |
1 |
Очиқ майдонга |
10 сентябрдан – |
|
1 октябрдан – |
2 |
Ғўза қатор орасига |
15 сентябрдан – |
1 октябрдан – 15 октябргача |
15 октябрдан – |
Ўрта минтақада экиш муддати:
№ |
Экиладиган майдон |
Эрта муддат |
Ўрта муддат |
Кеч муддат |
1 |
Очиқ майдонга |
20 сентябрдан – |
|
1 октябрдан – |
2 |
Ғўза қатор орасига |
20 сентябрдан – |
5 октябрдан – 20 октябргача |
20 октябрдан – 1 ноябргача |
Тоғ олди минтақасида экиш муддати:
№ |
Экиладиган майдон |
Эрта муддат |
Ўрта муддат |
Кеч муддат |
1 |
Очиқ майдонга |
25 сентябрдан – |
|
5 октябрдан – |
2 |
Ғўза қатор орасига |
25 сентябрдан – |
5 октябрдан – 15 октябргача |
15 октябрдан - |
Уруғлар экиш олдидан қоракуя касаллиги билан касалланишини олдини олиш мақсадида Деразол 50%, Суми 8,2 %, Раксил 6%, Фундазол 50%, Баҳор, Топсин-М 70%, Витовакс 200 ФФ каби кимёвий препаратлар билан ишланади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!