» » Жиззах вилоятининг фаол ва ташаббускор хотин-қизлари эътироф этилди 

Жиззах вилоятининг фаол ва ташаббускор хотин-қизлари эътироф этилди 

12 ноябрь 2024 г 165 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлигида “Йил аёли”, “Гендер тенглик фаоли” миллий танловлари, ““Innowomanweek” ихтирочи аёллар ҳафталиги, “100 нафар олима аёллар” ҳамда “XXI аср аёли” танловларининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этиб, вилоятининг фаол ва ташаббускор хотин-қизларини эътироф этди.

Шу билан бирга октябрь ойида нишонланган Халқаро қизлар куни ва Қишлоқ аёллари куни муносабати билан энг фаол, жамоатчи қизлар ва ҳудудларда ҳалол меҳнати ила танилган хотин-қизлар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланишди.

Сўнгги йилларда, “Гендер тенглик фаоли”, “Йил аёли” миллий танловларини ўтказиш аҳамияти янада ортиб бормоқда. Шу кунга қадар, вилоятимизда “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови республика босқичининг 5 тасида ғолиблар аниқланган.

Бу йил мазкур танловнинг шаҳар ва туман босқичида жами 83 нафар номзодлар ҳужжат топширган бўлса, шулардан 9 нафари  танловнинг Республика босқичига тавсия этилмоқда.

Бугунги кунда хотин-қизларни Олий таълимга қамраб олишда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 87-сонли Фармонига асосан, эҳтиёжманд оилаларнинг қиз фарзандлари учун қўшимча гранд асосида Олий таълим муассасаларига киришларида ҳамда 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлган, олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларни олий таълимга киришлари учун тавсияномалар бериш ишлари натижасида шу кунга қадар 350 га яқин қизлар олий таълим муассасаларига гранд асосида ўқишга қабул қилинган бўлса,100 нафари 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлган, аммо олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларимиз ҳам олий таълим муассасаси талабаси бўлишди.

Вилоятимизда фаолият олиб бораётган 5  та олий таълим муассасасида 116 нафар илмий даражага эга хотин-қизлар фаолият олиб бормоқда.

2030 йилга қадар вилоят олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар салоҳиятини кўтариш, гендер тенглик масалаларини ҳам ижобий ҳал қилиш стратегияси сифатида вилоят бўйича ўтказилган “Олима аёллар ҳафталиги” сифатида “Mahorat, iste’dod, tajriba” деб номланган вилоятнинг 110 нафар олималари тўғрисидаги биобиблиографик маълумотлар жамланган мажмуаси чоп этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!