» » Дўстлик туманидага барча экин майдонларида Ақлли сув бошқариш тизимини жорий этилади

Дўстлик туманидага барча экин майдонларида Ақлли сув бошқариш тизимини жорий этилади

18 ноябрь 2024 г 76 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Давлатимиз раҳбари раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтганди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалигида сувдан унумли фойдаланиш бўйича қатор топшириқлар берилганди. Айнан бу борада янгиликлар, эришилаётган ижобий натижалар Дўстлик тумани мисоли кўриб чиқилганди.

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда туманда хитойлик инвесторлар билан сув бошқарувини ақлли тизимга ўтказиш бўйича лойиҳа якунига етказилди.

Сув тақсимланадиган 2 мингта нуқтага ҳисоблагич ва видеокамера ўрнатилиб, кимга қанча сув боргани аниқ кўринади. Автоматлашган бошқарув орқали 20 фоиз, суғориш тармоқларини таъмирлаш ҳисобига яна 10 фоиз сув тежалади. Сув бошқаруви хусусий секторга берилиб, фермерлар билан кооперация тузиш орқали ишлар ташкил этилади.

Давлат раҳбари бундай инновацион лойиҳани намуна дея эътироф этиб, Дўстлик тажрибаси сифатида ўрганишни буюрган эди.

Бугун туманда Ақлли сув бошқариш тизимини жорий этишга бағишланган Республика семинари бўлиб ўтди.

Унда Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев, вилоят ҳокими ўринбосари Ойбек Ашурматов, республикамиз вилоятларидан сув хўжалиги мутасаддилари, вилоятимиздаги туманлар ҳокимлари ва бошқа расмийлар иштирок этишди.

Дастлаб меҳмонлар кутиб олиниб, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида яхши ниятлар билан кўчатлар экилди.

Семинар доирасида Р-12 каналини бетонлаш ва канал атрофида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида кўчат экиш, 3-насос станциясида қуёш панеллари билан жиҳозланган агрегатларни ишлаши ҳамда давлат хусусий шериклик асосида берилган насос станциялари фаолияти, «Паринж» фермер хўжалиги ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш тизими, «АК-3» зовурида ташкил қилинган балиқчилик ва ўрдакчилик хўжаликлари ҳамда янги токзорлар барпо этиш ишлари билан танишишди.

Шунингдек, семинар иштирокчиларига намуна сифатида Дўстлик туманида сув ресурсларини автоматик бошқариш ва ҳисобини юритиш бўйича пилот лойиҳа ҳамда Зарбдор туманида «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларида амалга оширилган ишлар тақдимотлари намойиш этилди.

Тақдимотларда замонавий технологиялар асосида сувдан оқилона фойдаланиш ва улар орқали ҳосилдорликни ошириш аниқ фактлар асосида кўрсатиб ўтилди.

Тақдимотлар бўйича Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ўз фикрларини билдираркан, об-ҳаётдан тежаб фойдаланиш бугун ва эртанги кун учун ўта муҳим масала эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!